Ўткир ичак тутилиши (ЎИТ) билан касалланган беморлар сонининг ортиши ва операциядан кейинги ўлим кўрсаткичининг юқорилиги туфайли, бу синдромнинг диагностикаси ва давоси шошилинч абдоминал жарроҳликда долзарб аҳамиятга эга. ЎИТ қорин аъзолари билан боғлиқ шошилинч ҳолатларнинг 10% ни ташкил этади, шундан энг кўп учрайдигани - ўткир ингичка ичак тутилиши (ЎИИТ) - 60-70%, ўткир йўғон ичак тутилиши эса (ЎЙИТ) - 30-40% ҳолатларда. ЎЙИТ сабаблари - ўсма билан боғлик тутилиш (93%), йўғон ичак буралиб қолиши (4%) ва бошқалар (2%). Бу шошилинч ҳолатда ўлим кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда - 15-40%.